

Унинг ҳамкори бўлмиш Outeirinho компаниялар гуруҳи ҳам шунча миқдорда маблағ ажратди, шу сабабли лойиҳанинг умумий сармоя ҳажми 20 миллион еврога етди. Лойиҳада Роналдунинг улуши 50 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда SIC Noticias манбаси хабар бермоқда.
Манба бераётган маълумотларга кўра, сувни қадоқлаш заводи 2027 йилнинг охирига бориб ишга тушиши ва Португалия ҳамда халқаро бозорларга чиқиши режалаштирилган. Янги бренд дизайни устида Италия дизайн студияси иш олиб бормоқда. Сув қазиб олиш ишлари Португалиянинг шимоли-шарқидаги Браганса округида жойлашган Гаштей қишлоғи яқинида амалга оширилади.
Outeirinho раҳбарияти ушбу лойиҳа бир неча ўнлаб янги иш ўринларини яратишга хизмат қилишини кутмоқда. Шу билан бирга, ушбу компания аллақачон Португалия сув бозорининг 45 фоизини назорат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Ursu9 минерал суви брендининг ҳамэгасига айланган эди — ушбу бренд 2023 йилнинг июнь ойида Мадридда тақдим этилган эди.



