UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

Криштиану Роналду мерос ҳужжатларига ўзгартириш киритди Янгиликлар

Криштиану Роналду мерос ҳужжатларига ўзгартириш киритди

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳаётнинг барча жиҳатларига эътибор беради, хатто энг ёқимсизларига ҳам.

Ўтган пайшанбада Криштиану ўз адвокатлари билан учрашиб, сўнгги икки йилда илк маротаба мерос ҳужжатига ўзгартиришлар киритди.


Роналду мерос ҳужжатига севган аёли Жоржина Родригес, (Жоржина дунёга келтирган) қизи Алана Мартину ва жиянларини қўшиб қўйди. Маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бойлиги 300 млн. еврони ташкил қилади.

Аввалги мерос ҳужжати 2017 йилда ёзилган, ўша пайтда Криштиану ва Жоржина учрашишни бошлаган, аммо қизалоқ дунёга келмаган эди. Икки йил ўтиб Роналду ҳужжатларга ўзгартириш керак деб ҳисоблади.


Ҳужжат бўйича, асосий меросхўр - футболчининг онаси Долореш Авейру ҳисобланади. Агар меросхўрларнинг бирортаси пул сарфлашни истаса, буни Долорешдан сўраб амалга оширади.

Бу Жоржина учун ёмон янгилик. Маълумотларга кўра, Роналдунинг онасига унинг келини ёқмас экан.


Сабаблар иккита: 1) Роналду Жоржинадан 9 ёшга катта; 2) Модель португал тилини ўрганишга шошилмаяпти. Долорешга Жоржинанинг очиқ кийимдаги фотосессиялари ҳам ёқмаса керак.

Родригеснинг ўзи бунга муносабат билдирмай, ўзини идеал онадек тутмоқда. У Роналдуга қиз туғиб берди, суррогат онадан дунёга келган яна уч фарзандни тарбиялаяпти, уйдан ишлаб, оилага катта вақт ажратмоқда.


Бундан ташқари, испан нашрлари бу оиланинг яна иккита воқеаси ҳақида ёзишди. Жоржина ўтган ҳафтада ижтимоий тармоққа қўйган суратида Роналдуни "эрим" деб атади - бу жуфтлик яширинча никоҳдан ўтган бўлиши мумкин. Шу билан бирга Жина қорнини яширишга уринмоқда, тез орада Криштианунинг бешинчи фарзанди дунёга келиши мумкин.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика