

Бу 31 ёшли португалиялик футболчи учун ЕЧЛ плей-офф босқичидаги 57-ўйин бўлди. Роналду бу борада мутлоқ рекордчига айланди.
«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хави ҳисобида 56та ўйин бор. «Порту» посбони Икер Касильяс 55та учрашувда майдонга тушган.
Кейинги ўринларда Андрес Иньеста (53), Фрэнк Лэмпард (52), Лионель Месси ва Виктор Вальдес (51тадан) каби футболчилар қайд этилишган.



