

Уэльс терма жамоаси устози Крис Коулман бундан хабар топган кўринади. Мураббий журналистлар билан ҳазиллашишга қарор қилди ва у ҳам ўз қўлидаги тактик схемани сураткашларга намойиш этди. Олинган расмларга кўра, уэльслик мутахассис ўз таркибига қуйидаги исмларни ёзган: Беккенбауэр, Мур, Кафу, Карлос, Сократес, Зико, Бест, Чарльтон, Пеле, Марадона.




