UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  6 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2

РПЛ. "Краснодар" "Тамбов"ни мағлуб этди Янгиликлар

РПЛ. "Краснодар" "Тамбов"ни мағлуб этди

РПЛ 15-тур доирасидаги "Краснодар" - "Тамбов" ўйини якунланди.

Краснодар

Реми Кабелла - 17'

Премьер-лига . 15-тур

21/11/2020, 15:00

0
:
1
Тугади

Тамбов

Стадион: Krasnodar Stadium

45'
90'
17'  Реми Кабелла
17'  Виктор Классон
32'  Егор Сорокин
33'  Алексей Ионов
52'  Александр Мартынович
60'  Егор Сорокин
68'  Игорь Смольников (Кристиан Рамирес)
68'  Виктор Классон (Кристоффер Олссон)
68'  Даниил Уткин (Руслан Камболов)
70'  Руслан Камболов
75'  Магомед-Шапи Сулейманов (Ари)
76'  Юрий Газинский (Тонни Вилена)
90'  Кристиан Рамирес
35'  Александр Каплиенко
49'  Вараздат Ароян
56'  Михаил Костюков
64'  Вараздат Ароян
71'  Алексей Рыбин
78'  Алексей Рыбин (Андрей Килин)
79'  Алексей Грицаенко
88'  Валерий Чуперка (Владимир Кабахидзе)

"Краснодар" – "Тамбов" 1:0

"Краснодар стадиони"

Гол: 1:0 – 17 Кабелла.

"Краснодар" – Городов, Чернов, Смольников (Рамирес, 67), Сорокин, Мартинович, Кабелла, Классон (Ольссон, 68), Уткин (Камболов, 68), Ионов, Сулейманов (Ари, 75), Газинский (Вильена, 76).

"Тамбов" – Рижиков, Шляков, Шахов, Каплиенко, Рибин (Килин, 78), Костюков, Чуперка (Кабахидзе, 88), Грицаенко, Карасев, Ароян, Карапетян.

Огоҳлантиришлар:  Сорокин (32), Ионов (33), Каплиенко (34), Ароян (49), Мартинович (52), Костюков (56), Камболов (70), Рибин (71), Грицаенко (79), Рамирес (90).

Четлатишлар: Сорокин (60), Ароян (63).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

82. "Краснодар"нинг ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Рижиковнинг сейви вазиятни ўнглади.

79. "Тамбов"да ҳам ўзгаришлар бошланди, аммо ҳозирча Жасур Жалолиддинов камералар нишонига тушмаяпти.

72. Газинскийнинг зарбаси "Тамбов" дарвозаси устуни ёнидан ўтиб кетди.

67. "Краснодар"да бирданига 3та ўзгариш: Рамирес, Олссон ва Камболов майдонга тушишди.

64. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. Энди "Тамбов" футболчиси четлатилди. Ароян ўзининг иккинчи сариқ карточкасини қабул қилиб олди. Иккала жамоа ҳам 10 киши бўлиб ҳаракат қилади.

60. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. Егор Сорокин учрашувдаги иккинчи сариқ карточкасини олди ва четлатилди. "Краснодар" бир киши кам бўлиб қолди.

59. "Краснодар"нинг чиройлик ҳужуми Уткиннинг кучсиз зарбаси билан якун топди.

54. Газинский "Краснодар"нинг ҳужумини зарба билан якунлади, аммо Рижиков тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

53. Чуперканинг жаримадан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

52. Сариқ карточка. Мартинович ҳимояда тўпни олдирди ва рақибни йиқитишга мажбур бўлди.

50. "Краснодар" иккинчи бўлим бошида ҳам ҳудди биринчи таймдагидек тўп назоратини қўлга олди ва ўзининг комбинацион ҳужумларини амалга оширмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

37. Шапи ва Кабелла "Тамбов" дарвозасини ишғол қилишга уринишди, аммо иккала зарбадан кейин ҳам тўп дарвоза тўрига киришни истамади.

34. Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинида ҳам зарба бўлди, аммо Городов тўпни осонлик билан ушлаб олди.

33. Сариқ карточка. "Ростов"дан "Краснодар"га ўтган Ионов ўз жарима майдончаси олдида "Тамбов" футболчисига нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан жазоланди.

27. ШАПИИИИ! Сулейман яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Рижиков йиқилиб бўлганди, аммо зарбадан сўнг у ўнг қўли билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

26. Биринчи таймнинг ярми ўтиб бўлди, мезбонларнинг ҳисобни очиши ва "Тамбов"нинг ҳисобга олинмаган голидан сўнг меҳмонлар тез-тез ҳужум уюштириб, вазиятни ўнглашга уринишмоқда.

18. ГОООЛ! "Тамбов" тезлик билан ҳисобни тенглаштирди! Костюков рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетди ва тўпга зарба берди. Тўп дарвозанинг чап устунига тегиб, тўрнинг бағрига отилди. 1:1! Бироқ ҳакам ВАРнинг қарорини кутмоқда, қандайдир қоидабузарлик бўлган кўринади. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ, ОФСАЙД БЎЛГАН ДЕЙИШМОҚДА, ТАКРОРИЙ ЛАВҲАДА БУНИ АНИҚЛАШ ҚИЙИН, АММО КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛГАН ЧИЗИҚДА ОФСАЙД БОРДЕК КЎРИНДИ.

17. ГОЛ! "Краснодар" ҳисобни очди. Кабелла рақиб жарима майдончасида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага зарба берди. Тўп Рижиковнинг оёғига тегди, аммо йўналиш бироз ўзгарди ва барибир дарвозадан жой олди. 1:0.

13. "Краснодар" футболчиси ўткир бурчакдан дарвоза томон зарба берди, аммо тўп посбонга тегиб майдонни тарк этди.

10. Карапетян узатмага ета олмади. У тўпни ўзиники қилиб олганида "Тамбов" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди.

5. Учрашувнинг дастлабки 5 дақиқаси мезбон жамоанинг кичик устунлиги остида ўтди. Бу вақт ичида "Тамбов" 1та ҳужум уюштирди, "Краснодар" эса 4та.

1. Учрашув бошланди.

"Локомотив" (Москва)дан "Тамбов"да ижара асосида ҳаракат қилаётган Жасур Жалолиддинов бугунги ўйинни захирадан бошлайди.

"Краснодар": Городов, Смольников, Газинский, Чернов, Мартинович, Сорокин, Ионов, Уткин, Классон, Кабелла, Сулейманов.

Захира: Синицин, Рамирес, Камболов, Олссон, Вильена, Ари, Марков, Берг.

"Тамбов": Рижиков, Рыбин, Шахов, Шляков, Грицаенко, Ароян, Каплиенко, Чуперка, Карасёв, Костюков, Карапетян.

Захира: Чагров, Чичерин, Ойеволе, Таказов, Володько, Килин, Мохаммед, Кабахидзе, Тилль, Меренчуков, Жалолиддинов.


РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика