UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  6 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  23 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  225 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Красницкий хотираси учун XVIII халқаро болалар мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Красницкий хотираси учун XVIII халқаро болалар мусобақаси бўлиб ўтди

Кеча Тошкентда ўзбек футболи афсоналаридан бири бўлган Геннадий Александрович Красницкий хотираси учун ташкил этилган анъанавий халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
“NIK-Қора булоқ” (Чимкент, Қозоғистон) жамоаси мусобақада ғолиб чиқди.

Йилдан-йилга мусобақа ривожланиб бормоқда. Геннадий Красницкий номи берилган стадион Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ёш футболчиларини қабул қилди. 18-марта ўтказилаётган мусобақа доим дўстлик руҳида бўлиб ўтади ва ёшлар ўртасида анча нуфузли саналади. Ушбу мусобақанинг ташкилотчилари ЎФФ фахрийлар кенгаши (Н.Ж.Жалолов), Красницкий номидаги стадион раҳбарлари (А.А.Лошчинин) ва Геннадий Красницкий оила аъзолари бўлишди. Ташкилотчилар ушбу мусобақа болалар учун ҳақиқий байрамга айланишига ҳаракат қилиб келишмоқда. Мусобақа олдидан делегация раҳбарлари, мураббий ва жамоа вакиллари Геннадий Александрович Красницкий қабрига гуллар қўйишди...

Бу йилги мусобақада 2003-2004 йилларда туғилган футболчилардан иборат бўлган 12та болалар-ўсмирлар мактаблари жамоалари иштирок этди. Фахрий меҳмонлар орасида Н.Жалалов; Е.Б.Валицкий; Г.В.Ермаков; А.Р. Имомхўжаев; Р.Т.Инилеев; В.Капустянский; А.Никитин; А.Шкандин; В.Шамсимуҳаммедов; А.А.Лошчинин, Н.Н Красницкая (Красницкийнинг беваси); Е.А.Красницкая (қизи) ва энг ёш меҳмон сифатида унинг набираси – Султон Ал Мансури қатнашишди.

Гуруҳ ғолиблари фақат сўнгги турга келиб аниқланди.  Бронза медаллари учун кураш ҳам анча қизиди.  Бу ҳуқуқни БЎСМ-3 (Тошкент вил.) ва «Олмалиқ» (Тошкент вил.) жамоалари қўлга киритишди. Баҳснинг асосий вақти дуранг билан тугади…  Пенальтилар сериясида омад олмалиқликларга кулиб боқди - 4-3.

Финалга қадар барча ўйинларни ғалаба билан тугатган «NIK-Қора булоқ» (Чимкент, Қозоғистон) ва Тошкентнинг БЎСМ-24  жамоаси етиб келди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда қозоғистонликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Мусобақа ёпилиши арафасида Ахбор Имомхўжаев ёш футболчиларга афсонавий Красницкийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гапириб берди. Бундай мусобақалар болалар спорти ривожланиши ва ёш авлодни тарбиялаш йўлида хизмат қилишини маълум қилди.

«NIK-Қора-булоқ» бош мураббийи Саидмурод Ташметов Марказий Осиёда болалар футболининг ривожланаётгани ва қўшни республикалар ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланишини айтиб ўтди.

Мусобақа ташкилотчилари кубоклар, медаллар, махсус совғалар тайёрлаб қўйишди. Кучли учликка кира олмаган жамоаларнинг барчасига Геннадий Красницкий тасвири туширилган совғалар тақдим этилди. Тантанали ёпилиш маросимида Надежда Красницкая, Наримон Жалолов, Евгений Валицкий, Геннадий Ермаков, Рауф Инилеев, Виталий Капустянский иштирок этишди.

Мусобақа сўнггида ташкилотчилар ва ҳакамлар томонидан энг яхшилар аниқланди:
«Энг яхши дарвозабон» – Муҳаммадали Ражабов, «Ситора» (Бухоро).
«Энг яхши ҳимоячи» – Отабек Анваров, «Олмалиқ» (Тошкент вил).
«Энг яхши ярим ҳимоячи» – Бекжон Каримжонов, БЎСМ-3 (Тошкент вил).
«Энг яхши ҳужумчилар» – Асқар Миржамолов, Камрон Омонов БЎСМ-24 (Тошкент).
«Энг яхши тўпурар» – Жамшид Юсантаев, «NIK-Қора булоқ» (Чимкент, Қозоғистон).

Томошабинлар меҳри соврини Геннадий Красницкийнинг набираси Султон Ал Мансурига топширилди.  Уларнинг барчасига совғалар топширилди. Ёш футболчиларнинг хурсанд нигоҳларини кузатиш ёқимли эди.

Championat.asia сайти учун махсус
Мавлон Шукурзода, «Interfutbol» мухбири.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика