

Маълумотларга кўра, Бразилия клуби трансфер операциясидан тушадиган пулнинг 2,5%га эга чиқади. Коутиньо "Васко да Гама" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Барселона" футболчини рўйхатдан ўтказган вақтдан 30 кун ичида бразилияликларга 3 млн. еврони ўтказиб бериши керак, акс холда бу маблағга яна 750 минг евро қўшилади.
"Ҳозирча пулни олганимиз йўқ ва бунга кўп вақт кетса керак деб ўйлайман. Аниқ бир санани айта олмайман, бироқ жараён хотиржамлик билан ўтмоқда" - дейди "Васко да Гама" вице-президенти Орландо Маркес.



