Коутиньо жароҳатидан тикланди ва "Бавария" билан ўйинга тайёр

Alisher
14 сен 2021, 12:34
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳатлардан тўлиқ тикланди ва ўз жамоасига ЧЛ дастлабки турида ёрдам беришга тайёр.

Каталонияликлар ўз майдонларида "Бавария"ни қабул қилишади.

Бразилиялик тиззасидаги жароҳат сабаб 9 ойни ўтказиб юборди. Унинг апрелда қайтиши кутилган эди, аммо Коутиньони яна операция илишди. Хавбек ниҳоят умумий гуруҳ билан ишлади ва майдонга қайтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Бавария" ўйини бугун бўлиб ўтади.




Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›