Коулмэн Уэльс терма жамоасида ЖЧ-2018га қадар ишлайди
10 июл 2016 09:44
Янгиликлар
Коулмэн Уэльс терма жамоасида ЖЧ-2018га қадар ишлайди
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмэн 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин ўз лавозимини тарк этади.
«ЖЧ-2018га чиқсак ёки чиқа олмасак ҳам терма жамоадан кетаман. Ўша пайтга бориб терма жамоада 6-7 йил ишлаган бўламан. Уэльс терма жамоасини янада катта даражага олиб чиқмоқчиман», – дейди Коулмэн.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2016да Уэльс ярим финалга қадар етиб борди ва Португалияга (0:2) ютқазиб қўйди.
ЖЧ-2018 саралашида Уэльс Ирландия, Молдавия, Грузия, Австрия ва Сербия билан бир гуруҳдан жой олган.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар