Костанинг агенти "Наполи" ва "Интер"га мижози хизматларини таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
6 авг 2016, 18:14
"Челси" ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини Италияда давом эттирмоқчи.

Маълум бўлишича, футболчининг агенти Жорже Мендеш мижозининг хизматларини "Наполи" ва "Интер"га таклиф қилган.

Маълумотларга кўра, "Челси" бош мураббийи Антонио Конте испанияликка ишонч билдирмаяпти. Коста "Наполи"да "Ювентус"га ўтган Гонсало Игуаин ўрнини, "Интер"да эса жамоани тарк этиши кутилаётган Мауро Икарди ўрнини эгаллаши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Mediaset