UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  1 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз" Янгиликлар

Космин Олариу: "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз"

ОЧЛнинг 4-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан олдин "Шаржа" бош мураббийи Космин Олариу ҳамда Себастьян Тальябуэ матбуот анжуманида иштирок этди.


Космин Олариу: - Қаршига иккинчи марта ташриф буюряпман ва бу жамоани яхши биламан. "Насаф" ўз майдонида яхши ўйнайдиган жамоа. Доимий равишда мухлислари қўллаб-қувватлаб туришади. "Насаф" ўз услубига эга жамоа, шу сабабли эртага бизни қийин ўйин кутиб турганини яхши биламиз. Шаржадаги илк ўйинда бунинг гувоҳи бўлганмиз. 

Себастьян Тальябуэ: - Эртага бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. "Насаф"нинг қандай кучга эга эканлигини биламиз. "Насаф" гуруҳимиздаги энг яхши жамоалардан бири. Эртанги учрашув биринчисидан кўра қийинроқ бўлади. Чунки ғалаба бизга ҳам, "Насаф"га ҳам керак. Агарда ғалаба қозонадиган бўлсак, гуруҳдаги вазиятимизни яхшилаб олган бўлардик. Эртанги учрашув иккала жамоа учун ҳам қийин ўтади. Қайси жамоанинг концентрацияси юқори бўлса, ўша ғалаба қозонади деб ўйлайман.

- Ўтган турда "Насаф" мағлуб бўлди. Ўша ўйинда "Насаф"на нима етишмади деб ўйлайсиз?

Космин Олариу: - Шаржадаги ўйин тенг курашлар остида ўтди. 60-65 дақиқа мобайнида биз рақиблардан кўра яхшироқ ўйнадик. "Насаф"нинг эса бир қанча асосий таркиб футболчилари майдонга тушмади. Бизда уч нафар асосий ҳимоячимиз ўйнамади, шу сабабли ярим ҳимояда ўйнайдиган футболчиларни мудофаада ўйнатгандик. "Насаф"нинг стадиони бизникига ўхшаш, улар биринчи марта бу стадионга келгани йўқ. Шу боисдан улардан бошқачароқ ўйин кутгандик. Умуман олганда "Насаф" қарши ҳужумларда тез ўйнайдиган жамоа. Шу сабабли ушбу баҳсга қаттиқ тайёрландик.

- "Насаф" "Шаржа"га қарши иккинчи мавсум ўйнамоқда. Ўшанда ҳам жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эди. Рўзиқул Бердиевнинг ўша жамоаси ва ҳозирги жамоаси ўртасида қандай фарқ сезилди, қандай ўзгаришлар бўлди деб ҳисоблайсиз?

Космин Олариу: - Фарқ катта. Футбол йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. Бирор жамоа шундай пайтда бир-биридан фарқ қилади. Жамоа менталитети, услуби ўша-ўша, лекин техник ва тактик томондан ўзгаришлар бўлади. Шу сабабли ўзгаришлар катта.

- Иккита саволим бор: Миралем Пьяничнинг ҳолати қандай? Эртанги учрашувда жамоанинг ғалабаси учун имкониятларни қандай баҳолайсиз?

Космин Олариу: - Пьянич жароҳатланган. Уни хавф остига қўйишни истамадик ва шу сабабли эртанги учрашувда ўйнамайди. Олдинда чемпионат доирасида бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Футболчиларнинг соғлиғи билан таваккал қила олмаймиз. Ўйинга кучли тайёрландик, бу ерга ғалаба учун келдик. Қийин ўйин кутиб турибди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ғолиблик учун майдонга тушамиз.

- "Шаржа" ОЧЛда ўз олдига қандай мақсад қўйган?

Космин Олариу: - Гуруҳдаги бошқа жамоаларда ҳам плей-оффга чиқиш учун имкониятлари сақланиб турибди. Шу сабабли айни дамда биз ҳам гуруҳдан чиқишни ўйлайпмиз. Бошқа мақсадимиз йўқ, энг биринчиси гуруҳдан чиқиш.

- "Шаржа" учун қайси тактика қулайроқ - ҳимояда ётиб, ҳужумга ўтишми ёки ҳужумкорликми?

Космин Олариу: - Бу қийинроқ савол. Эртанги ўйинда кимлар ўйнашини ҳам билмаймиз. Таркибдан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Ўзимизнинг ғояларимиз, услубларимиз бор. Барчасини ўйинга танланган таркиб орқали аниқлаймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика