Косьелни қайтди

Mirjalol Normatov
23 авг 2018
"Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косьелни жамоа машғулотларига қайтди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Франциялик тўпиғидан олган жароҳати туфайли жарроҳлик столига ётганди. Аввалига у ноябрь ойида сафга қайтиши кутилганди. Бироқ унинг жароҳати тез яхшиланди.

Косьелни 2017/18 йилги мавсумда 33 учрашувда қатнашиб, 2 гол киритишни ҳам уддалаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/arsenal