Коронавирус сабаб "Ювентус" акциялари 21%га, МЮники эса 11%га тушди

Alisher
2 апр 2020, 16:10
Ўз акцияларини халқаро биржаларга қўйган Европа клублари коронавирус туфайли келиб чиқаётган инқироз туфайли муаммоларга дуч келишмоқда.

Март ойида "Ювентус" акциялари 21,16%га тушиб кетди. Аммо, клубнинг ўйинчилар маошини тушириш борасидаги қарори бу таъсирни сал бўлса ҳам камайтирди.

"Манчестер Юнайтед" ҳам бу борада катта зарар кўрди. "Қизил иблислар"нинг акциялари 11,06%га тушиб кетган.

Бундеслигада Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам катта муаммоларга дуч келди. "Арилар"нинг акциялари нархи 36,76%га шўнғиди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca