UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Марсело учун икки топ-клуб даъвогарлик қилмоқда  3 00:35Маунт: "Мақсадимиз - катта совринларни ютиш"  2 00:15Рамос умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  0 00:07АГМК: Тарихий ва рекордларга бой ўтган ажойиб мавсум  4 23:49Канте "Челси"дан кетмоқчи эмас  0 23:30"Аякс" топ-клублар қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди  0 23:13"Юнайтед" Тухелнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда  6 22:51"Спартак"ка "Арсенал" футболчиси керак  3 22:33ЛаЛигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  3 22:16Расман: "Наполи" стадиони номи ўзгарди  7 21:582020 йилги футбол мавсумида "Насаф"дан ўзгача хет-трик   24 21:53"Турон" футбол клуби ёш футболчилар учун танлов эълон қилади  22 21:47Дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси ва вингери аниқланди. Рўйхатда Азар, Окампос ва Грилиш ҳам бор (ESPN)  9 21:28А Серия. Роналду – ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси  7 21:17Месси Парижга кўчади (ESPN)  16

Koronavirus Info. Шавкат Мирзиёев: "Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади" Янгиликлар

Koronavirus Info. Шавкат Мирзиёев: "Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади"

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

«Коронавирусга қарши курашишдаги ўзига хос “жанг майдони”да тиббиёт ходимлари биринчи зарбани қабул қилмоқдалар.

Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади. Касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади. Лекин, охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди.

Шу сабабли, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитар-эпидемиологик ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида қарорни имзоладим

Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, 100 тага ҳам етмайди, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади.

Чунки, коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак.

Давлат томонидан кўрилаётган чоралар одамларимизнинг касалликни юқтириб олиш эҳтимолини имкон қадар чегаралаш, вирусли инфекциянинг тарқалишини жиловлашга қаратилган.

Тиббиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, давлат бунга қанча-қанча маблағ ажратмасин, одамларимиз шифокорлар тавсиясига амал қилмаса, тартиб-интизомли бўлиб, карантин қоидаларига риоя этмаса, барча кўрилаётган чораларимиз, пандемияга қарши курашиш учун сафарбар қилинган юз минглаб фидойи инсонларнинг меҳнати беҳуда кетиши мумкин. Ишончим комил, оиласи, фарзандлари, эл-юрти тинчлиги, соғлиғини ҳамма нарсадан устун қўядиган донишманд халқимиз бундай ҳолатга тушиб қолишни ҳеч қачон истамайди.

Коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз!», — Шавкат Мирзиёев.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Koronavirus Info. Нима учун тиббиёт муассасаларида телефон воситалари олиб қўйилмоқда?

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика