UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  8 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  98 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

Koronavirus Info. Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ расмий баёнот Янгиликлар

Koronavirus Info. Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ расмий баёнот

Наманган вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Наманган вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганлиги билан боғлиқ хабар юзасидан қуйидагиларни расман маълум қилади:

Вилоят Ички ишлар бошқармаси орқали берилган маълумотга асосан коронавирус инфекцияси тарқалган ҳудудлардан келган, яъни коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар билан мулоқотда бўлганлиги аниқланган 30 нафар Наманган вилоятида яшовчи фуқаролар 2020 йил 24 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатуви учун ётқизилди ва барча фуқаролардан вирусология лабораториясига текширув учун намуналар олинди.

Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси таҳлил натижаларига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 1 нафар фуқародан олинган намуналарда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар жараёнида 1995 йилда туғилган ушбу фуқаро 2020 йил 12 март куни Истамбул-Тошкент ТК-1368 рейси билан Ўзбекистонга келган ҳамда 24 мартгача уй шароитида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кузатувга олинганлиги маълум бўлди. Ушбу фуқаро тадбиркорлик учун Туркия давлатига бориб қайтганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда ушбу фуқаро билан оилавий ва яқин мулоқотда бўлган 11 нафар фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилиб карантин кузатувига олинди, шунингдек у билан иккиламчи мулоқотда бўлган 43 нафар фуқаролар махсус жиҳозланган изоляторларга жойлаштирилди. Ҳозирда уларнинг соғлиги малакали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Юқоридаги 54 нафар фуқаролардан вирусологик текширув учун намуналар олинди, ҳозирда лаборатория таҳлиллари давом эттирилмоқда.
Ушбу фуқаро билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари! Сизларга телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали короновирус тарқалишининг олдини олиш бўйича доимий тавсиялар бериб борилмоқда, биз сизлардан тиббиёт ходимлари томонидан берилаётган маслаҳатларга, тавсияларга амал қилишингизни, зарурат бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмасликни, ўзингиз ва оила аъзоларингизда касалликнинг биронта аломати сезилганда хонадонингизга 103 телефон орқали тез тиббий ёрдам шифокорларини чақиришингизни сўраймиз.

Давлатали Қосимов,
Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

 

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика