UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  0 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  2 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  4 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  65 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  7 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  28 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10

Корнейчук катта эхтимол билан янги мавсумни "Бухоро"да бошлайди Янгиликлар

Корнейчук катта эхтимол билан янги мавсумни "Бухоро"да бошлайди

"Бухоро" жамоаси аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларни давом эттиришмоқда.
Машғулотлар Бухоро Давлат Университети қошидаги футбол майдонида давом этяпти.

Кеча жамоа машғулотларига яна янгилар қўшилишди.
Жамоани дарвозабонлар тарк этган эди. Лекин яқинда Ботир Носиров яна ортга қайтди.

Албатта, Сардор Қобулжоновнинг жамоани тарк этиши биз учун катта йўқотиш бўлди. Жамоа раҳбарияти ва бош мураббий унинг жамоада қолиши учун бор имкониятларни ишга солишди. Дарвозабон билан музокаралар то 30 декабрга қадар давом этди, лекин Сардор ўзини бошқа жамоада синаб кўришини маълум қилиб, "Бухоро" билан хайрлашди.

"Бухоро" жамоаси ҳар доим ҳам ўз дарвозабонлари билан бошқалардан ажралиб турар эди. Тиньянов, Хабибов, Цой, Леус сингари дарвозабонлар бухороликларнинг мустаҳкам қўрғони сифатида ном чиқарган дарвозабонлар сирасига киришади.

Жамоа тажрибали дарвозабонга муҳтожлигини барча яхши тушуниб турган эди. Шу муаммони бартараф этиш мақсадида бир қатор дарвозабонлар ҳам кўрикдан ўтишмоқда.

Улар орасида Ўзбекистоннинг анча тажрибали ва номдор дарвозабони Александр Корнейчук ҳам бор. Ўтган мавсумни "Шўртан" жамоасида ўтказган Корнейчук машғулотлар пайтида ўзининг ҳаракатлари билан анча бой тажрибага эга эканлигини кўрсатмоқда. Мураббийлар унинг ҳаракатларига ижобий баҳо беришмоқда, бу деган Александр Корнейчук катта эхтимол билан янги мавсумни "Бухоро"да бошлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика