UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  11 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

Корнейчук катта эхтимол билан янги мавсумни "Бухоро"да бошлайди Янгиликлар

Корнейчук катта эхтимол билан янги мавсумни "Бухоро"да бошлайди

"Бухоро" жамоаси аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларни давом эттиришмоқда.
Машғулотлар Бухоро Давлат Университети қошидаги футбол майдонида давом этяпти.

Кеча жамоа машғулотларига яна янгилар қўшилишди.
Жамоани дарвозабонлар тарк этган эди. Лекин яқинда Ботир Носиров яна ортга қайтди.

Албатта, Сардор Қобулжоновнинг жамоани тарк этиши биз учун катта йўқотиш бўлди. Жамоа раҳбарияти ва бош мураббий унинг жамоада қолиши учун бор имкониятларни ишга солишди. Дарвозабон билан музокаралар то 30 декабрга қадар давом этди, лекин Сардор ўзини бошқа жамоада синаб кўришини маълум қилиб, "Бухоро" билан хайрлашди.

"Бухоро" жамоаси ҳар доим ҳам ўз дарвозабонлари билан бошқалардан ажралиб турар эди. Тиньянов, Хабибов, Цой, Леус сингари дарвозабонлар бухороликларнинг мустаҳкам қўрғони сифатида ном чиқарган дарвозабонлар сирасига киришади.

Жамоа тажрибали дарвозабонга муҳтожлигини барча яхши тушуниб турган эди. Шу муаммони бартараф этиш мақсадида бир қатор дарвозабонлар ҳам кўрикдан ўтишмоқда.

Улар орасида Ўзбекистоннинг анча тажрибали ва номдор дарвозабони Александр Корнейчук ҳам бор. Ўтган мавсумни "Шўртан" жамоасида ўтказган Корнейчук машғулотлар пайтида ўзининг ҳаракатлари билан анча бой тажрибага эга эканлигини кўрсатмоқда. Мураббийлар унинг ҳаракатларига ижобий баҳо беришмоқда, бу деган Александр Корнейчук катта эхтимол билан янги мавсумни "Бухоро"да бошлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика