UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  76 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Корея ва Иордания футболнинг устидан кулди, энди футбол уларнинг устидан кулиши керак Янгиликлар

Корея ва Иордания футболнинг устидан кулди, энди футбол уларнинг устидан кулиши керак

Хабарингиз бор, шу кунларда Қатар яшил майдонларида Осиё Кубоги-2023нинг 3-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бироз аввал "E" гуруҳи вакиллари гуруҳ босқичини якунлашди. Якунлаганда ҳам ҳар иккала учрашувда сиз-у биз "театр" гувоҳига айландик.

Осиё Кубоги. Жанубий Корея Япония билан тушишни истамади, Баҳрайн пешқадам сифатида плей-оффга чиқди

Сон Хён Мин сардорлигидаги Корея Республикаси ўз гуруҳида биринчи ўринни олиб нимчорак финалда Японияга тушиб қолмаслик учун Малайзия билан баҳсда ютмаслик учун ўйнади, очиқчасига. Нариги беллашувда эса пешқадам бўлиб турган Иордания Баҳрайнга уятсизларча ютқазиб берди. 2-бўлимда ҳар иккала жамоа мухлислари футболчилар ҳужум қилмаётганидан норози бўлиб хуштакбозлик қилишаётгани видеосини каналимизга жойладик.

Хуллас, Иордания ҳам, корейслар ҳам очиқчасига японлардан қочди. Японларга "дух"ни беришнинг энг очиқча кўриниши бу. Бу гуруҳ ғолиби 1/8 финалда Японияга қарши ўйнаши керак эди ва ўша жамоа кутилмаганда Баҳрайн бўлиб кетди. Нариги иккита уятсизлар эса иккинчи ва учинчи ўрин бўлиб олишди. Япония Ироққа ютқазиб қўймаганида шунча томошани кўрмасмидик, қуёнлар бўйини кўрсатмасмиди)


2009-2013 йилларда ЎзМУ Журналистика факултетида ўқиганман. Ҳар йили мини футбол бўйича декан кубоги мусобақаси ўтказардик. Бизнинг курс 4 йил ичида 3 бор декан кубогида ғалаба қозонган. Фақат бир йил ғолибликни бериб қўйганмиз.

Ҳар йили декан кубогида курсимиздан 2та жамоа тузиб қатнашардик. Ўша ғолиб бўлолмаган йилимиз иккала жамоамиз қуръада битта гуруҳга тушиб қолган. Охирги турда ўзаро ўйнашимиз керак бўлган ва иккинчи жамоамизни ҳам ярим финалга олиб чиқиш учун иккинчи жамоамизга ютқазиб берганмиз. Якунда ўша йили ҳар иккала жамоамиз чемпион бўла олмаган. Битта катта курслар ғолиб бўлган.

Ҳа, ўшанда турнир тугагач айёрлик (ғирром деса ҳам бўлади) қилганимизга афсусланганмиз. Нормал ҳолатда шундай бўлиши ҳам керак: Ғирром қилганлар қаердадир қоқилиши зарур.


Энг қизиғи, бу ҳали ҳаммаси бўлмаслиги мумкин. Бироздан кейин старт оладиган учрашувда Саудия Арабистони ва Таиланд ўзаро баҳс олиб боради. Айни пайтда гуруҳда саудияликлар пешқадам бўлиб туришибди, таиландликлар эса иккинчи ўринда. Бугун катта эҳтимол билан С.Арабистони ютқазиш учун, Таиланд эса ютмаслик учун ўйнайди. Ана сизга томоша-ю, мана сизга томоша. Умид қиламан, саудияликлар бунақанги "театр"га йўл қўйишмайди ва нормал футбол ўйнашади. Бу умидларим шунчаки умидлигича қолиб кетмаслигига умид қиламан.

Бугунга белгиланган 4та учрашув ичида ягона эркакчасига жанг бўладиган ўйин Қирғиз Республикаси - Ўмон баҳси бўлиб кўринмоқда. Шу тўқнашувда росмана футбол бўлади. Дарвоқе, шахсан ўзим "Education City stadium"даман ва Саудия Арабистони - Таиланд учрашувидан ўқувчиларимиз учун расмларни тақдим этаман. Қачондир театр спектаклида расмга оламан деб ўйламагандим. Хуллас, охири нима бўлишини кузатамиз.

Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан кузатган эдим. Улар жуда кучли эди. Шунга қарамай, бугун улар қўрқоқларга хос ҳаракат қилишди. Улар футболнинг устидан кулишди, энди футбол уларнинг устидан кулиши керак. Бу чемпионлар менталитетига мос эмас. Жимгина ўз ўйинини ўйнаб келаётган Эрон, Япония, Ироқ, Қатар, Австралия ва Ўзбекистон чемпионлик йўлида юқоридаги фаворит деб ҳисобланган "аутсайдерлар"ни янчиб ўтиб кетиши керак. Шунда адолат қарор топган бўлади. Саудия Арабистони ҳам адолат тарафда бўлишидан умид қилиб майдонга тушиб кетаман энди.

Осиё Кубоги-2023 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОК-2023

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика