UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  9 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  24 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44

Кўпчилик бу мусобақани битта бўлган, зўр бўлган дейди Янгиликлар

Кўпчилик бу мусобақани битта бўлган, зўр бўлган дейди

Кеча, 7 январь куни Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги старт берилганига 11 йил тўлди.

Шу муносабат билан ОФК сайти ўша мусобақа ҳақида мақола чоп этди ва бунда Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокини ҳам ёдга олди. 

Мен шу пайтгача иккита Осиё Кубогида бўлганман: 2015 йил Австралия, 2019 йил БААга борганман. Албатта, орамизда 2011 йилги Осиё Кубогини бориб кўрганлар ҳам кўп. Ва шу мусобақада қатнашганларнинг кўпчилиги Қатардаги чемпионат энг зўри бўлган деб эслайди. 

Аҳмедовнинг ташриф қоғози

Ҳар бир футболчининг ўзига хос ташриф қоғози бўлади. Яъни қайсидир голи орқали мухлислар ёдида қолди. Футболчилик фаолиятини тугатган Одил Аҳмедов 2011 йил Осиё Кубогида Қатар дарвозасига (мусобақанинг очилиш ўйинида) узоқдан гол уриб, шу орқали бутун Осиёга танилганди. Айнан шу гол унга Европа эшикларини очди десак муболаға бўлмайди. Чунки шу мусобақадан кейин Аҳмедов "Анжи"га йўл олган.

 


2-рақамдаги Бақоев

Қатарда ўтган қитъа биринчилиги яна шунингдек, ҳужумчи Улуғбек Бақоевнинг 2-рақамли футболкада ўйнаб, чорак финалда Иорданияга иккита гол ургани билан ёдда қолган. Ўшанда Бақоевнинг чемпионатга бориши жуда ғалати бўлганди. 2-рақам аслида ҳимоячи Ярослав Крушельницкийга тегишли бўлиб, бироқ нимадир сабаб Крушельницкий ортга қайтишга мажбур бўлади ва бош мураббий Вадим Абрамов унинг ўрнига Бақоевни чақириб олади. Шу-шу Бақоев 2-рақамли футболкани олишга мажбур бўлган.


Нестеровсиз жамоа 

Чорак финалда Иордания 2:1 ҳисобида мағлуб этилгач, бизни ярим финалда Австралия кутиб турарди. Мусобақа бошидан бери терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Игнатий Нестеров бу ўйинда иштирок эта олмайди ва натижада дарвозани қўриқлаш Темур Жўраевга топширилади. Лекин бу ўйинда Жўраевдан омад очиқчасига юз ўгириб, ўз дарвозасидан 6та гол ўтказади. Шу тариқа мусобақадаги энг йирик ҳисоб Ўзбекистон - Австралия ўйинида кузатилади - 0:6. 


Гейнрихнинг бенефиси

Шундай қилиб Австралияга қарши ўйиндан сўнг финал йўлланмаси пучга чиққан ва орадан кўп ўтмай 3-ўрин учун баҳсда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушганмиз. Гарчи 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсак-да, Александр Гейнрих жуда яхши ўйин намойиш этиб, кореяликлар дарвозасига иккита гол урганди.


Сервер Жепаров - Man of the Match

Мусобақанинг яна бир эсда қолган жиҳати, ярим ҳимоячи Сервер Жепаров уч марта учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган. У гуруҳдаги барча ўйинларда энг яхши бўлган. Чорак финалда эса Улуғбек Бақоев шу эътирофга сазовор бўлганди. 


Барча натижалар

Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги-2011даги ўйинларини келтириб ўтамиз. 


7 январь. Гуруҳ босқичи

Қатар - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров.


12 январь. Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон - Қувайт 2:1

Голлар: Максим Шацких, Сервер Жепаров - Бадр Ал Мутва


16 январь. Гуруҳ босқичи

Хитой - Ўзбекистон 2:2

Голлар: Ю Хай, Хао Жунмин - Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих.


21 январь. Чорак финал

Ўзбекистон - Иордания 2:1

Голлар: Улуғбек Бақоев (2та) - Бани Яссин


25 январь. Ярим финал

Ўзбекистон - Австралия 0:6

Голлар: Харри Кьюэлл, Саша Огненовски, Дэвид Карни, Брэтт Эмертон, Карл Валери, Робби Круз. 


28 январь. 3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:3

Голлар: Александр Гейнрих (2та) - Ку Жа Чол, Жи Донг Вон (2та).


Осиё Кубоги-2011да қатнашган футболчилар

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Темур Жўраев, Мурод Зуҳуров.

Ҳимоячилар: Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Фаррух Нурлибоев, Виктор Карпенко.

Ярим ҳимоячилар: Азиз Ибрагимов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Шавкат Саломов, Станислав Андреев, Санжар Турсунов, Тимур Кападзе, Жасур Ҳасанов, Вагиз Галиулин. 

Ҳужумчилар: Улуғбек Бақоев, Марат Бикмаев, Олим Навкаров, Александр Гейнрих, Максим Шацких.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика