UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  3 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  11 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33

Контенинг "Реал Мадрид"га келишига Рамос тўсқинлик қилган?! Янгиликлар

Контенинг "Реал Мадрид"га келишига Рамос тўсқинлик қилган?!

Хабарингиз бор, бугун тунда ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Реал Мадрид" ўз уйида "Интер"ни қабул қилади.

"Камп Ноу"да ўтган "Класико"дан кейин, ўша куни "Реал" ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборганди, Серхио Рамос бош мураббий Хулен Лопетегининг ўрнига ким бўлишини танлаётганди. 

Қандай қилиб Рамос танлайди, дейсизми? Мадридликлар сардори "қироллик клуби"га "Челси"дан бўшагач, иш излаш билан оввора Антонио Контенинг эҳтимолий келиши борасидаги саволга жавоб берди. 

Рамоснинг нутқи қуйидагича бўлди: "Конте? Биласизми, ҳурматга меҳнат билан эришилади, уни талаб қилиб олиб бўлмайди. Кийиниш хонасида мураббий гапи ўтиши, уни бошқариши баъзан мутахассиснинг тактик билимлариданда муҳимроқ аҳамият касб этади".

Рамос бу билан Флорентино Пересга тўғридан-тўғри сигнал йўллаганди десак бўлади. Конте ва унинг вакиллари билан музокараларни чўзиб ўтирмай, бошқа вариант излаш кераклигига шаъма эди бу. 

Рамоснинг "Реал"даги таъсири – улкан, Пересни бундай ҳол доим ҳам қониқтирмайди. Бошқа вазият бўлганда президент атайин ҳам Контени олиб келган бўларди. 

Аммо бундай негатив ҳолатда Мадридга кўчиб ўтиш – катта таваккал, шунинг учун Конте маълум вақт ўтгач: "Жамоани мавсум ўртасида қабул қилиш менга тўғри келмайди". - деди мураббий. 

Ундан кейин "Реал" Конте билан боғланишга қайтиб уринмади. Конте ёки у каби бирор мураббийни жамоага олиб келиш, Серхио Рамос билан муносабатлар ҳали бошланмасидан бузилган бир вазиятда катта хато бўларди. 

Худди шу сабаб билан Перес Жозе Моуриньони қайтариш орзусини амалга ошира олмайди. Зинедин Зидан мабодо кетадиган бўлса ҳам, унинг ўрнига фақат икки номзод қолаётгандек – Рауль ва Почеттино. 

Улар ҳурматни талаб қилиб олишмайди, меҳнатлари билан эришганлар, эришадилар. 

Бугунги тўқнашув зерикарли бўлмаслиги аниқ. Рамос ва Контенинг ўзига хос тўқнашуви эса интригани янада ошишига сабаб бўлади. 

Реал Мадрид

Карим Бензема - 25', Серхио Рамос - 33', Родриго - 80'

Лига Чемпионов - группа B . 3-тур

04/11/2020, 01:00

2
:
3
Тугади

Интер М

Лаутаро Мартинес - 35', Иван Перишич - 68'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'
25'  Карим Бензема
33'  Серхио Рамос
33'  Тони Кроос
48'  Ферлан Менди
62'  Федерико Вальверде
64'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
64'  Марко Асенсио (Родриго)
78'  Тони Кроос (Лука Модрич)
80'  Родриго
80'  Винисиус Жуниор
85'  Каземиро
90'  Тибо Куртуа
35'  Лаутаро Мартинес
35'  Николо Барелла
44'  Артуро Видаль
51'  Марсело Брозович
68'  Иван Перишич
68'  Лаутаро Мартинес
72'  Николо Барелла
78'  Николо Барелла (Роберто Гальярдини)
78'  Иван Перишич (Алексис Санчес)
87'  Артуро Видаль (Раджа Наингголан)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика