Конте "Тоттенхэм" таркибининг кучайиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Aziz Tukhtamuradov
13 июл 2022, 09:13
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте янги мавсум олдидан жамоасининг кучайиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

"Режамизда қайси позицияларни кучайтиришимиз лозимлиги аниқ қилиб кўрсатиб ўтилган. Биз буни амалга оширдик, клуб трансфер ойнаси вақтида яхши ҳаракат қилди. Ҳар бир мураббий учун тезда футболчи олиш муҳим, чунки улар билан ишни бошлаш лозим. Беш нафар футболчи билан тезда келишувга эришилгани яхши бўлди. Энди кўрамиз. Биз агар имкон бўлса доим таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Чунки тўртта турнирда ўйнаш қийин. 

Сон ва сифат бўйича яхши таркиб керак. Агар яқин икки ой ичида таркибни кучайтириш имкони бўлса, биз буни ҳам амалга оширамиз", - деди Конте. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Goal.com