

“Ҳар доим “Реал” каби катта клубларга қарши ўйнаш жуда қийин бўлган. Гол ўтказиб яна камчиликда қолсанг, бу етиб бўлмас чўққига айланади. Улар ва ўзимизнинг ўртамиздаги фарқни кўрдик деб ўйлайман. “Реал” ушбу мусобақада ўйнаш ва ғалаба қозонишга кўникиб қолган. Бу мағлубият бизни синдирмаслиги керак. У бизга тўғри йўлни кўрсатиши лозим. Мадридликларга қарши 2 та баҳсда уларга жуда кўп совғалар қилдик. Бундай жамоаларга қарши ўйинларда бу каби хатоларни қилмаслик шарт”, — дейди Конте.



