

Конте рақиб мураббийи ва футболчилари билан қўл бериб кўришди бундан ташқари меҳмон жамоа мухлисларига қарсак чалди.
«Фақат Англияда шундай ҳолатни кўриш мумкин. Бундай ҳолатни олдин умуман кўрмаганман. Жамоа мағлуб бўлди ва премьер-лигани тарк этди, аммо мухлислар стадионда қолиб уларни охиригача қўллаб-қувватлашди.
Бу бошқа мамлакатлар учун намуна. Рақиб мухлисларига қарсак чалишим кераклигини юрагим буюрди», – дейди Конте.



