

"Натижалар ёмонлашса ОАВ доимо истеъфо ҳақида ёзишни бошлайди. "Бёрнли"га ютқазганимиздан сўнг кетишим борасида маълум қилишди. Бунда муаммо кўрмаяпман, менга босим ёқади. Асосийси бу футболчиларга таъсир қилмаса бўлди. Аввал ҳам айтганман, шартномам 2019 йилнинг ёзида якунига етади ва уни ҳурмат қиламан. "Челси"да бахтлиман, бироқ иккала томонда ҳам шундай бўлиши керак.
Мураббийлик ишида доимо чемоданингиз билан юришингиз керак. Бу ерда қолмоқчиман, аммо агар нимадир ўзгарса, воқеалар ривожи учун бир нечта вариант бўлади" - дейди Конте.



