Конте Лондоннинг энг яхши мураббийи деб топилди
03 мар 2017 11:45
Янгиликлар
Конте Лондоннинг энг яхши мураббийи деб топилди
"Челси" устози Антонио Конте Лондон клублари мураббийлари ўртасида энг яхши деб топилди.
Италиялик мутахассис совринни Уиллоу фонди билан ҳамкорликда учинчи маротаба ўтказилаётган London Football Awards 2017 маросимида қўлга киритди.
Ушбу соврин учун қуйидаги мутахассислар ҳам даъвогар эди: Славиша Йоканович ("Фулхэм"), Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм Хотспур") и Нил Харрис ("Миллуолл").
"Челси" жорий мавсумда Антонио Конте қўл остида АПЛда 26 та учрашув ўтказиб, 20 та ғалабага эришди ва 3 маротаба дуранг ўйнаб, шунча мағлубиятга учради. Лондонликлар чемпионатда етакчилик қилмоқда.
Маросимда футболга қўшган хиссаси учун "кўклар" собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард ҳам тақдирланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар