Конте Клоппга жавоб қайтарди. У "Тоттенхэм"нинг ўйин услуби ёқмаслиги ҳақида гапирганди
11 май 2022 09:57
Янгиликлар
Конте Клоппга жавоб қайтарди. У "Тоттенхэм"нинг ўйин услуби ёқмаслиги ҳақида гапирганди
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Ливерпуль" устози Юрген Клоппга жавоб қайтарди.
Германиялик мураббий аввалроқ "Тоттенхэм"нинг ўйин услуби ёқмаслиги ҳақида гапирганди. Конте эса бунга ўз муносабатини билдирди.
"Албатта агар ғалабага лойиқ жамоа бўлганида бу "Тоттенхэм" бўларди, "Ливерпуль" эмас. Бу ўйинда Клопп бир очко ишлади, икки очко йўқотгани йўқ. Юрген ақлли, у ўйиндан сўнг ҳафа эди. Биз каби топ-мураббийлар учун ўз жамоамиз қизиқ бўлиши керак, рақиблар эмас.
Рақибларга эътибор қаратиш, сиз баҳона топишга уринаётганингизни билдиради. Бу эса сизнинг ишингизда барчаси жойида бўлмаганидан даракдир", - деди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар