Конте келажаги борасидаги аниқ қарорини айтди

Оқил Абдубарноев
13 май 2022, 21:06
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте ёзги мавсумда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор инкор қилди. Италиялик мураббий Лондон клубига садоқатини ҳис қилишини таъкидлади.

“Мен “Тоттенхэм”га 100% содиқман. Балки ундан кўпроқдир. Буни шунчаки айтаётганим йўқ. Мен жуда иштиёқманд одамман. Буни шу ерда исботлашим керак”, - деди Конте кечаги Лондон дербисида “Арсенал”га қарши ўйинда ғалаба қозонганидан кейин.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" АПЛ якунланишига икки тур қолганда Чемпионлар лигаси зонаси учун курашда "Арсенал"дан бир очко ортда қолмоқда. Сўнгги бор “Тоттенхэм” 2018/19 йилги мавсумда ушбу мусобақага йўлланма олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports