Конте "Интер"дан Икардини сотишни талаб қилди

Aslanov Jasurbek
30 май 2019, 18:45
Яқин вақт ичида "Интер" бош мураббийига айланадиган Антонио Конте клуб раҳбариятига келаси мавсум жамоада кимлар қолиши ҳақида ўз ниятларини билдирди.

Маълумотларга кўра, Конте нераззурилар боссларига жамоада Мауро Икардини кўрмоқчи эмаслигини айтди. Мутахассис аргентиналик ёзги трансфер ойнасида сотилишини хоҳламоқда. Мураббийнинг фикрича, форвард жамоанинг ички атмосферасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга Конте жамоада бор эътиборни ўзига тортадиган футболчи бўлишини хоҳламаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›