Конте: "Фабрегас Пирло каби футбол даҳоси"

Aslanov Jasurbek
12 фев 2017, 19:12
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте жамоа ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегасни Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Андреа Пирлога тенглаштирди.

"Фабрегас Пирло каби топ футболчи ва футбол даҳоси. Агар Сеск 10 сония ичида 100 метрни босиб ўта олмаса, бунга индамайман, чунки у тўп билан жуда яхши ҳаракат қилади. Унинг устунлиги тез ўйлашдадир" - дейди Конте.

Жорий мавсумда Фабрегас АПЛнинг 15 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›