UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Конте Эриксенга ишонч билдирмаяпти. "Интер" хавбекни сотишга тайёр, аммо клубга таклифлар келиб тушмаган Янгиликлар

Конте Эриксенга ишонч билдирмаяпти. "Интер" хавбекни сотишга тайёр, аммо клубга таклифлар келиб тушмаган

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен клубдан кетишга яқин.

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте даниялик футболчига жамоадаги муҳим ўйинчи сифатида қарамаяпти. Мутахассиснинг фикрича, Эриксен жуда ҳам дангаса ва тўпга эгалик қилмаган пайти етарли даражада ҳаракат қилмайди.

"Интер" раҳбарияти ҳам Контенинг истакларни қабул қилишга ва Эриксен борасидаги таклифларни эшитишга тайёр. Аммо, ярим ҳимоячи борасида ҳали ҳеч ким Италия клуби билан боғланмаган.

Конте "Интер"нинг "Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте билан шартнома имзолашини хоҳламоқда. Клуб бу учун Эриксен ва Марцело Брозович билан хайрлашишга тайёр.

Эриксен январда "Интер" ўйинчисига айланган ва клуб уни "Тоттенхэм"дан 20 млн евро эвазига харид қилганди. Ўйинчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика