Конте: “Бундай ғалабалар 9 очко демакдир, “Интер” 95 фоизга Скудетто ғолиби”

Eldor Akmurzayev
25 апр 2021
Италия чемпионати 33-туридан ўрин олган “Интер” – “Верона” баҳси (1:0)дан кейин мезбонлар устози Антонио Конте ўз фикрларини айтди.

“Мавсумни ютиш учун футболчиларни ғолибга айлантириш керак. Бошқа жамоалар очко йўқотаётганини ҳам унутмаслик лозим. Стабил ўйнадик. Баъзи ўйинлар қийин ўтмоқда, аммо тўлиқ куч билан олдинга кетмоқдамиз.

Дармианнинг голини нишонлаганимиз? Буни тушунтириш осон. Скудеттони ютиш учун 95 фоиз имконимиз борлигини англадим. Ҳали титулга эга чиқмадик, аммо бу муҳим ғалаба эди. Бундай ғалабалар 9 очко демакдир”, дейди Конте.

“Нерадзуррилар” А Серия жадвалида 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин таъқибчилар “Милан” ва “Ювентус” ҳисобида эса 66 очкодан бор.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia