Конте Азарнинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди

Aslanov Jasurbek
5 авг 2017, 01:35
“Челси” устози Антонио Конте жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

“Биз футболчи сотиб олишга ҳаракат қилаяпмиз, сотишга эмас. Жамоангда футболчи кам бўлса, муаммолар шунча кўп бўлади

Ўйлайманки, бу гап сўзлар шунчаки миш-миш ва Эден биз билан бирга эканлигидан мамнун. У жароҳатдан фориғ бўлиши билан мавсумни биз билан бошлайди.

Мен учун муҳими-клубдагилар менга қанча футболчи кераклигини билишади. Ва улар бу истакни амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда”, дейди Конте.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›