Конте: "Англияда кейинги ЖЧга кучли терма жамоа яратиш учун ажойиб имконият бор"

Aslanov Jasurbek
30 окт 2017, 11:10
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионига айлангани ҳақида фикр билдирди.

"Англияда футбол жуда тез ўсмоқда, чунки бу Англия терма жамоасининг ягона ғалабаси эмас. Олдинроқ U19 ва U20 терма жамоалари ҳам муваффақиятга эришганди. Демак, инглиз футболи ривожланяпти. Келажакда Англия терма жамоасини мағлуб этиш жуда қийин бўлади. Агар сизда шундай ёш авлод бўлса, кейинги жаҳон чемпионатига кучли терма жамоа яратиш имконияти бўлади" - дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›