Конте А Серияда 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди

Aziz Tukhtamuradov
1 апр 2022, 07:38
"Интер"нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте А Серияда 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлди.

Бу ҳақида Италия футбол федерацияси расмий сайти эълон қилди. 

Конте "Олтин ўриндиқ" совринини олди. У 20 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. 

52 ёшли мутахассис мазкур совринни рекорд - 6-маротаба қўлга киритди. Иккинчи ўринни 19 та овоз тўплаган "Милан" мураббийи Стефано Пиоли эгаллади. Кучли учликка эса 6 очко тўплаган "Аталанта" мураббийи Жан Пьеро Гасперини якун ясади. 

Ўтган мавсумда "Интер" Конте бошчилигида Италия чемпиони бўлганди. Ушбу мавсумда эса мураббий "Тоттенхэм"ни бошқармоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›