UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  15 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида Янгиликлар

"Контакт бор, у минимал..." — Даврон Файзиев Англия – Дания баҳсидаги пенальти ҳақида

ЎФА матбуот хизмати бошлиғи, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев Стерлинг билан боғлиқ муҳокамали пенальти борасида тўхталиб ўтди.

Ҳамма Раҳим Стерлинг йиқилган вазиятни муҳокама қилмоқда. Мен ҳам ўзимнинг ШАХСИЙ фикримни билдирсам. Биринчидан, Англия финалга муносиб чиқди, устунлик билан ўйнади ва кўпроқ вазият юзага келтирди, отаси каби Данияни финалга олиб чиқмоқчи бўлган Каспер Шмейхель мўжизавий қутқаришлар намойиш этиб ташлади. Лекин ғалаба бу тариқа қўлга киритилгани ана шу устунликларни йўққа чиқарди. Мен бу пенальти берилмаслиги керак эди деб ҳисоблайман. Нега? Тушунтираман. Рефери китобни четга суриб, беллашув ҳолати бўйича ишлаши мумкин эди. Ўйин даражаси, финал остонаси, катта йўл босиб ўтилди ва бундай вазиятда ҳал қилувчи пенальти қўйиш учун умуман шубҳа қолмаслиги керак. Ҳеч бўлмаса бориб мониторда кўрилиши керак. Бунинг устига ўйин охири, қўшимча таймлар, ҳамма чарчаган ва йиқилиб беришга тайёр, минимал контакт етарли. Айниқса, Стерлингдек йиқилишни ўта маҳорат билан ижро этадиганлар. Контакт бор, у минимал, уёғига Стерлинг қўшди. Пенальти 50 га 50. Бундай ўйинда, бундай вазиятда, бу вақтда, бундай ҳисобда 200 фоиз ишончли бўлсагина пенальти берилади. Шубҳалилар эса текширилади. 

Қайтараман, Англия финалга мос. Лекин Стерлинг энди юк билан яшайди ва унга бу янгилик эмас. Дания мағрур чиқиб кетди ва чемпионат безагига айланди. Буюк ёзувчи Ганс-Христиан Андерсен эртаклари орқали Данияни бутун дунёга танитганди. 1992 йилги жамоа яна бир унутилмас эртак ёзиб қолдирди. Евро-2020'даги Дания ҳам ўша классикалар қаторидан жой олади", – деб ёзади Даврон Файзиев ўз телеграм каналида.  

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика