КОНМЕБОЛ Мессининг дисквалификациясини ўз кучида қолдирди
27 сен 2019 09:20
Янгиликлар
КОНМЕБОЛ Мессининг дисквалификациясини ўз кучида қолдирди
КОНМЕБОЛ апелляцион суди «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг дисквалификациясини ўз кучида қолдирди.
2019 йилги Америка Кубоги вақтида Месси КОНМЕБОЛни коррупцияда айблаганди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Аргентина футбол Ассоциацияси Мессининг уч ойлик дисквалификациясини икки ойга камайтириш борасида апелляция берганди.
Месси Аргентина терма жамоасида 3 августдан буён майдонга туша олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Бразилияга қарши ўтган ярим финалдан сўнг (0:2) Месси ўйин давомида бирон марта VAR тизимидан фойдаланмаган ҳакамни кескин танқид қилганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар