

Анъанавий 4 та жамоадан иборат 4 та гуруҳ ўрнига иштирокчилар 8 тадан терма жамоадан иборат 2 та гуруҳга бўлинади.
УЕФА Чемпионлар Лигасидаги швейцарча тизимга қиёсланаётган янги формат турнирнинг дастлабки босқичидаёқ кўпроқ қизиқарли ва марказий баҳсларни ташкил этишга қаратилган. Ҳар бир жамоа гуруҳда 3 та ўрнига 4 тадан учрашув ўтказади, рақиблар эса рейтинг саватчаларига қараб танлаб олинади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижа қайд этган 4 тадан терма жамоа плей-офф босқичига йўл олади.
Мусобақа 2027 йилнинг 17 июнидан 11 июлига қадар бўлиб ўтади, қуръа ташлаш маросими эса 8 апрелга белгиланган. Миллатлар Лигаси ва саралаш босқичи орқали аниқланадиган КОНКАКАФнинг 15 та терма жамоасидан ташқари, турнирда таклиф этилган меҳмон сифатида Саудия Арабистони миллий жамоаси ҳам иштирок этади.
2025 йилда Олтин кубокни Мексика терма жамоаси қўлга киритган эди.



