UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  22 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  12 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  21 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя Янгиликлар

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя

"Сивасспор" аэропортда формасини йўқотди ва рақибнинг оқ либосида ўйнади.

Пайшанба куни Конференциялар Лигаси еврокубоклардаги энг ноёб сюжетни тақдим этди.

Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси маҳаллий "Клуж"га қарши ўйнаш учун Руминияга учиб келди ва ушбу мамлакат аэропортида уларнинг ўйин формалари солинган чамадон йўқолгани аниқланди.

Захира либослари йўқ эди ва ўйин стартига саноқли соатлар қолганди. 

Кейинроқ шортилар топилди (эҳтимол, улар бошқа чамадонда бўлгандир). Аммо жамоа футболкаларсиз қолганди. 

Янгиларини сотиб олиш ҳам имконсиз эди. Гап шундаки, "Сивасспор"нинг либослар тўплами Туркиянинг Tony Montana мода бренди томонидан ишлаб чиқарилар эди, улар Туркиядан ташқарида сотилмасди.

"Барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, биз либослар тўпламини топа олмадик. Жамоа вазиятдан муқобил йўл билан чиқади", – дея баёнот билан чиқишга мажбур бўлди Туркия клуби.

Рақиб жамоа эса ёрдам қўлини чўзди: ЧФР меҳмонларни Nike'дан оқ либослар билан таъминлади. "Сивасспор" уларга ўз логотипларини ёпиштириб ўйнаш учун майдонга чиқди.

Аҳамиятли жиҳати, "Сивасспор" жамоаси дарвозабони либоси ҳақиқий эди. Афтидан, посбон Али Вурал ҳар эҳтимолга қарши либосини ўзи билан олиб юрган. Бироқ бу манзара, умуман олганда, ташқаридан эпик кўринарди.

Иккинчи таймда ёпиштирилган клуб эмблемалари бироз очилиб қолди. Лекин бутунлай тушиб қолмади. 

Бизга яхши таниш бўлган Аҳмад Мусанинг либоси анча катта келди (футболчи либоси ичида сузиб юрарди).

Иккинчи бўлимда "Сивасспор" устози Риза Чалимбай Puma либосида чиқиб келди.

Буларнинг барчаси туркияликларнинг ғалабасига халал бермади: ўйиннинг 28-дақиқасида 34 ёшли Макс Градель пенальтидан гол урди ва шундан кейин мезбонлар ўзига кела олишмади. Шу тариқа, "Сивасспор" ва "ЧФР Клуж" ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди. Туркия жамоаси мезбонларга кўрсатган ёрдами ва меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Бироқ формаларнинг топилгани ёки йўқлиги ноаниқлигича қолмоқда.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика