UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  57 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Конфедерациялар Кубоги. Турнир ҳақида батафсил Янгиликлар

Конфедерациялар Кубоги. Турнир ҳақида батафсил

2 июль куни Санкт-Петербургдаги стадионда Конфедерациялар Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Финал баҳсида Германия Чилини 1:0 ҳисобида таслим этди ва қитъалар ўртасидаги энг кучли жамоага айланди.

Россияда бўлиб ўтган ушбу турнир ҳақида батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

СТАДИОНЛАР

Турнирнинг 16 та учрашуви Россиянинг тўрт шаҳрида жойлашган тўрт стадионда бўлиб ўтди. Булар "Казань Арена" (Қозон), "Керстовский" (Санкт-Петербург), "Открытие Арена" (Москва) ва "Фишт" (Сочи).


Мусобақа мобайнида энг кўп томошабин йиққан баҳс кутилганидек финал ўйини бўлди. Чили ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга (0:1) 57268 мухлис ташриф буюрди. Ҳар бир стадион турнир давомида ўзида 4 тадан учрашув ўтказди. Санкт-Петербургда жойлашган "Крестовский" аренаси ушбу баҳсларда энг кўп мухлис йиға олган стадионга айланди.

"Керстовский" (Санкт-Петербург) - 198830 (4 та ўйин)

"Казань Арена" (Қозон) - 155034 (4 та ўйин)

"Отрытие Арена" (Москва) - 152549 (4 та ўйин)

"Фишт" (Сочи) - 121891 (4 та ўйин)


ГОЛ ВА ТЎПУРАРЛАР

Турнирда ўтказилган 16 та учрашувда 43 та гол урилди. Демак, ҳар бир ўйинга ўртача 2,69 та гол тўғри келади. Мусобақада энг кўп гол урган жамоа Германия бўлди. Улар рақиб дарвозасин 12 маротаба аниқ нишонга ола билишди. Конфедерациялар Кубогида 3 футболчи тўпурарга айланди: Леон Горецка, Ларс Штиндль, Тимо Вернер (ҳаммаси Германия) - 3 тадан.

Турнирда урилган голлар - 43 та

Ҳар бир учрашувда ўртача голлар сони - 2,69

Энг кўп гол урган жамоа - Германия

Тўпурарлар - Горецка, Штиндль, Вернер

Энг яхши ассистент - Эктор Эррера (3)

Энг кам гол урган жамоа - Янги Зеландия (1)

Энг кўп гол ўтказган жамоа - Мексика (10)

Энг кам гол ўтказган жамоалар - Чили, Португалия (3)

Турнирда гол урган энг ёш футболчи - Тимо Вернер (21 ёш 3 ой 19 кун)

Турнирда гол урган энг кекса футболчи - Пепе (34 ёш 4 ой 6 кун)



МУКОФОТ ПУЛЛАРИ

Конфедерациялар Кубоги ғолиби бўлган Германия терма жамоаси уйига 5 млн. доллар билан қайтди. Финалчи бўлган Чили эса 4,5 млн. долларга эга чиқди.

Германия терма жамоаси (турнир ғолиби) - 5 млн. доллар

Чили терма жамоаси (финалчи) - 4,5 млн. доллар

Португалия терма жамоаси (учинчи ўрин) - 3,5 млн. доллар

Мексика терма жамоаси (тўртинчи ўрин) - 3 млн. доллар

Янги Зеландия терма жамоаси, Австралия терма жамоаси, Камерун терма жамоаси, Россия терма жамоаси - 2 млн. доллардан.



ЭНГ ЯХШИЛАР

Турнирнинг "Олтин бутса"си 3 та гол уриб, 2 та голли пас берган Тимо Вернерга насиб этди.

"Олтин тўп" - Юлиан Дракслер

"Кумуш тўп" - Алексис Санчес

"Бронза тўп" - Леон Горецка

"Олтин бутса" - Тимо Вернер

"Кумуш Бутса" - Леон Горецка ва Ларс Штиндль

"Олтин қўлқоп" - Клаудио Браво

"Фейр-плэй" соврини - Германия терма жамоаси


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика