
"Мавсумни совринсиз тугатишни истамаган эдик. Бу вазиятни тўғирлаш учун келаси мавсум бор кучимизни ишга соламиз. Мавсумнинг муҳим қисмида пасайишлар кузатилди, ўйдаги учрашувларда жуда кўп очко йўқотдик ва якунда хатолар учун жазоландик.
"Сити" ўтган мавсумда уйдаги учрашувлардаги муваффақият туфайли икки совринга эга чиққан ва биз бу даражани қайтаришимиз керак. Шундай бўлишига ишонаман. Керакли очко ола билмадик, аммо жамоа мавсумни яхши якунлади.
Сўнгги 5 учрашувда ғалаба қозондик, якшанбада олтинчи ғалабани қўлга киритамиз деб ўйлайман" - дейди Компани.