

Учрашувнинг 59-дақиқасида мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Кингсли Коман Киммихнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди.
Коман ЕЧЛ финалида гол урган 9-франциялик ўйинчига айланди. Кингслига қадар бу ишни Мишель Леблон, Жан Темплен, Мишель Идальго, Мишель Платини, Базиль Боли, Марсель Десайи, Зинедин Зидан ва Карим Бензема уддалаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Коман Парижда туғилган ва ПСЖда тарбияланган. У француз клубини 2014 йилда тарк этган эди.



