
Хабарларга кўра, немис клуби футболчини сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан ҳам чиққан. Яқин кунларда томонлар футболчи бўйича музокара олиб боришлари мумкин. Шартноманинг тахминий баҳоси 40 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Аввал чиққан хабарларда Мартинесга “Реал” ва “Наполи” клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.