Коло Туре "Уиган"ни бошқариши мумкин

Sherzod Nurmatov
19 ноя 2022
"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" собиқ ҳимоячиси Коло Туре "Уиган"да иш бошлаши мумкин.

"Уиган"дагилар бу лавозимни унинг укаси Яя Турега таклиф қилишди, аммо Ивуарлик футболчи "Тоттенхэм" академиясида қолишга қарор қилди. Энди "Уиган" Коло Турени клуб бош мураббийлигига тайинланиш масаласини муҳокама қилмоқда. "Лестер" мураббийлар штабида ишлаётган Коло таклифни қабул қилишга тайёр.

"Уиган" ҳозирда Чемпионшипда 22-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail