

"Менга шунчаки бахт ва ўзимга бўлган ишонч керак. Шунда барчаси соатдек ишлайди. Ҳозирда бахтлиман, аммо Германиядагидек эмас. ПСЖ ўйинчиси бўлишдан хурсандман. Аммо, ўзимни бундан ҳам яхшироқ ҳис қилишим мумкин эди", — дейди Коло-Муани.
Футболчи ПСЖга "Айнтрахт"дан 2023 йилнинг сентябрь ойи бошида ўтди. Ҳужумчи Лига 1 доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди.



