Коке: "Мен "девор"да ётгандим ва Пике келиб айтди: "Таътилда жин-тоник ичаётганингни тасаввур қила оласанми?"

Alisher
28 май 2021, 18:04
"Атлетико" сардори Коке "Барселона" ҳимоячиси Херард Пике ҳақида гапирди.

Футболчи каталонияликларга қарши ўтган сафардаги ўйинни эслади. У Лионель Месси жарима зарбасини пастдан ижро этиш эҳтимоли сабаб "жонли девор"га ёрдам тариқасида майдонга ётди.

"Херард Пике - ақлбовар қилмас. Мен Лионель Месси жарима зарбасини ижро этаётганда "девор" ёнида майсага ётдим. Пике келди ва айтди: "Ҳудди сен таътилдасан ва жин-тоник ичаётганингни тасаввур қила оласанми?". Менда у билан жуда яхши муносабатлар бор", - дейди Коке.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум "Атлетико" Испания чемпионига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Resistencia