"Кўк-анорранглилар"нинг янги ўйинчиси бугун Барселонага келади

Alisher
24 сен 2020, 10:14
"Аякс" ўнг қанот ҳимоячиси Сержино Дест "Барселона"га ўтишга яқин.

19 ёшли америкалик фтболчи бугун тиббий кўрикдан ўтиш ва битимни якунлаш учун Каталония пойтахтига етиб келади.

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, "Барселона" Дест билан 5 йиллий шартнома борасида келишувга эришган.

Олдинроқ маълум бўлганидек, "Барса" ҳимоячи учун 20+5 миллион евро миқдорида маблағ тўлайди.

Шундай экан, Дест яқиндагина "Вулверхэмптон"га сотиб юборилган Нелсон Семедунинг ўрнини эгаллайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Catalunya Radio