UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  11 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман" Янгиликлар

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман"

Жорий йилда Суперлигага қайтишни мақсад қилган "Динамо" жамоаси Про лигада мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ўтган турда "Хоразм" меҳмони бўлишди. Афтидан учрашув дурангга қараб кетаётган бир паллада аллақачон кўпчиликнинг эътиборига тушиб бўлган Кожо Жоэль катта саҳнага чиқиб келди. Сўнгги дақиқада у жарима зарбасини голга айлантирди. Про лигада бу мавсум 6 голини урган ганалик форвард тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. "Хоразм" билан учрашувдан сўнг Кожонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Дастлаб "Хоразм" билан ўйин таассуротларингиз?

- Муҳими ғалабага эришдик. Жарима зарбаси менинг қуролларимдан бири. Лекин жамоадошларим зарбани амалга оширишни истаса, уларга қаршилик кўрсатмайман. Сабаби машғулотларда уларнинг ижрочилик маҳоратини кўрганман. Бироқ ўйин вақтида бу иш бермади. Шу сабабдан тўпни ўзим тепишга қарор қилдим. 

- Ўша вазиятда голга айланишига ишондингизми?

- Жамоадагилар менга ишонишлари ёки аксинча ишонмасликлари мумкин. Аммо мен доим ўзимга ишонаман. 

- Сиз Қирғизистон чемпионатида тупўрар бўлган эдингиз(26та гол). Ҳозирги вақтда ҳисобингизда 6та гол бор. Про лига жамоаларининг кучини кўрдингиз. Тупўрар бўлишингиз учун нечта гол уришингиз етарли бўлади?

- Қирғизистонда энг яхши тўпурар бўлиш мен бажара оладиган ягона қобилият эмас. Аслида бу худо томонидан берилган неъмат ҳисобланади. 

- Ўзбек клублари қўшни мамлакат чемпионатларини кузатиб боришади ва ўзини кўрсатган футболчиларга таклиф билан чиқишади. Сизга Ўзбекистондан аввал ҳам чорлов бўлганми ёки "Динамо" бу борада биринчи бўлдими?

- 2019 йил "Навбаҳор"дан таклифлар бўлган. "Динамо"дан ҳам ўтган мавсумларда чорловлар келган. Лекин жамоам мени қўйиб юборишни истамаган эди. Ҳозир бу ерда эканлигимдан бахтлиман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика