UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  43 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  93 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Клубларимиз қайси фирмаларни танламоқда? Янгиликлар

Клубларимиз қайси фирмаларни танламоқда?

Ҳадемай олий лига баҳслари ҳам бошланади. Жамоалар янги мавсумга ўзгача тайёргарлик кўрмоқда.
Айрим клублар ўткан йилги мавсумдаги хатолардан керакли хулоса чиқарган холда, уни бу йил такрорламасликка уринаётган бўлса, баъзи жамоалар янада профессионаллик сари интилмоқда.



Февраль ойига келиб элита вакиллари янги мавсум учун қайси фирма маҳсулотидан фойдаланиши деярли маълум бўлиб қолди. “Пахтакор” одатдагидек “Adidas” либосларидан фойдаланади. Билишимизча ушбу фирма билан “шерлар” фойдали келишувга эришган. “Бунёдкор” ҳам одатига кўра “Jako”да қолди. Агарда эътибор берсангиз бу йил ушбу фирма “Қалдирғочлар”га янгича дизайндаги экипировкаларни тақдим этди. Тошкентнинг яна бир клуби “Локомотив” эса жорий мавсум ҳам Испаниянинг “Joma” фирмаси маҳсулотидан фойдаланадиган бўлди. Қаршининг “Насаф” жамоаси эса “Пахтакор” каби “Adidas” фирмаси билан келишувга эришган. Эътиборлиси мазкур тўрт жамоа тизимидаги барча футбол клублар, академия тарбияланувчилари ва ҳакозо... Асосий таркиб қайси фирма либосини кийса шундан фойдаланади. Бу ҳам профессионалликнинг бир намоёшидир.



Хўш, олий лиганинг қолган клублари қайси спорт фирмаси билан келишувга эришмоқда. Айтишларича ўтган йили “Joma” эпикировкаларидан фойдаланган “Машъал” бу йил “Patric” фирмаси билан ҳамкорликни йўл қўяркан. Лекин ҳозирча жамоа аъзоларига эпикировкалар тақдим этилмаган.



“Навбаҳор”да ҳам ҳудди шундай вазият бўлиши мумкин. Чунки “лочинлар” айни дамда “Macron” спорт фирмаси маҳсулотларини кўриб чиқмоқда. Дизайн бўйича “Joma”дан қолишмайдиган ушбу фирма маҳсулотидан ўтган йили биринчи лига жамоаси “Спартак” (Бухоро) фойдаланганини айтиб ўтиш лозим. Наманганликлар ҳам ҳозирча аниқ тўхтамга келиб улгурмагани учун жамоа аъзолари турлича кийиниб юрибди.



Игорь Шквирин бошқарувидаги “Олмалиқ” бу йил “Joma” эмас “Adidas” фирмаси маҳсулотларидан фойдаланишни маъқул топди. Жамоа барча аъзоларига айнан ушбу “Adidas” фирмасининг эпикировларини тақдим этди.

“Нефтчи”ни “Joma” билан келишувни яна бир йилга узайтирганини кўриш мумкин. Айтиш лозимки, ушбу фирманинг Тошкентда расмий дилерлик дўкони очилганидан сўнг биринчилардан бўлиб айнан “Нефтчи” расмий шартнома имзолаган. Фарғоналиклар бу йил ҳам ушбу спорт фирманинг маҳсулотларидан фойдаланмоқда. Жамоа Туркия йиғинига жўнаб кетиш олдидан барча аъзосини “Joma” эпикировлари билан кийинтириб қўйганини кўриш мумкин. Билишимизча “Нефтчи” “Joma”нинг Тошкентдаги дилери билан истиқболли келишувга эришган. Буни чемпионат давомида кўриш мумкин.



Мочинов бошчилигидаги “Бухоро”нинг бу йилги либослари Ўзбекистон миллий терма жамоасига тақдим этилган эпикировларни эслатиб юборади. Жамоа Туркияга жўнаб кетиш олдидан барча футболчиларни бир ҳилда кийинтириб қўйгани таҳсинга лойиқ. Шунингдек ушбу жумлани Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. “Кончилар” Туркияга кетиш олдидан бир хилда кийиниб, сафарга жўнаб кетди.

Олий лига дебютантлари “Шўртан” ва “Қўқон-1912” бу йил ҳам “Joma”да қолишга қарор қилди. Ғузорликлар аллақачон мавсум бошланмай туриь футболчиларини ушбу спорт фирмасининг эпикировлари билан кийинтириб қўйганини кўриш мумкин.



Шунингдек қўқонликлар ҳам ҳал тўлиқ бўлмасда, “Joma” фирмасининг маҳсулотларини ҳарид қилган.
Бошқа қолган клублар “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Андижон”нинг ҳозирча қайси спорт фирмасининг формаларидан фойдаланиши бизга қоронғу бўлиб турибди. Балки улар бу йил ҳам “Joma” танловида қолар.
Шунингдек бу йил биринчи лига ва футзалдаги барча клублар “Joma” спорт фирмаси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олгани ҳақида маълумотлар бор.

Дарвоқе, ҳар йили клублар ўз футболчилари ва ишчи ходимларига спорт кийимларини сотиб олади. Бироқ ҳамма жамоада ҳам ўша эпикировкалар ўз эгасига етиб бормаслигини айтиш мумкин. Хусусан жамоа равнақи йўлида ишлайдиган матбуот котиблари учун юқоридаги холатлар кўп ишлатилади. Баъзида эшитиб қоламиз, бутун мавсум мобайнида жамоа ҳаётини матбуотда ёритиб борадиган матбуот котиблари номига қоғозда эпикировлар ёзилар экану лекин аслида ўша либослар раҳбарларни орқасида турган “танкаси”га совға қилинади. “Матбуотда бизни ҳимоя қилиб туринг” деб оғзини гупиртириб гапирадиган раҳбар ва мураббийлар бунақа пайтда ҳеч нимани билмаган холда тураверади. Хурматли жамоа раҳбарлари ўз матбуот котибингларга нисбатан бундай ҳуник ишларни амалга оширманг. Наҳотки бутун мавсум мобайнида 4-5та ўйинда майдонга тушиб юрадиган футболчидан уларни паст кўрсангиз!

“championat.asia” эса бу йил ҳам ўз ходимларига “Joma” либосларини тақдим этишни ўз режасига киритган.


П.С. “championat.asia” бу холатни янада ўрганади ва мавсум бошланганида қайси клубда вазият қандай эканлигини суриштиради.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика