UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  14 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

"Манчестер Сити" - жаҳон чемпиони! Янгиликлар

"Манчестер Сити" - жаҳон чемпиони!

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Сити" (Англия) – "Флуминенсе" (Бразилия) 4:0

22 декабрь, 23:00 | "King Abdullah Sports City"

Голлар: Хулиан Альварес (1, 89), Нино (27), Фил Фоден (72).

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон, 6. Натан Аке (52. Оскар Бобб, 82), 3. Рубен Диаш, 5. Жон Стоунз (24. Йошко Гвардиол, 75), 2. Кайл Уокер, 16. Родриго (25. Мануэль Аканжи, 75), 82. Льюис (8. Матео Ковачич, 60), 10. Жек Грилиш, 20. Бернарду Силва, 47. Фил Фоден (27. Матеуш Нунеш, 81), 19. Хулиан Альварес.

Захирадагилар: 18. Стефан Ортега, 33. Карсон Скотт, 4. Келвин Филлипс, 21. Серхио Гомес, 68. Макс Аллейн, 76. Маҳамаду Сусохо, 92. Мика Хемильтон.

"Флуминенсе": 1. Фабио, 12. Марсело (5. Алекссандер, 60), 30. Фелипе Мело (40. Диого Барбоса, 60), 33. Нино, 2. Самуэль Хавьер, 8. Мартинелли, 7. Андре, 11. Кено (9. Жон Кеннеди, 46), 10. ПХ Гансо (45. Лима, 60), 21. Жон Ариас, 14. Герман Кано.

Захирадагилар: 22. Педро рангель, 98. Витор Эудес, 4. Марлон, 20. Даниэль, 23. Гуга, 29. Тиаго Сантос, 38. Йони Гонсалес, 44. Давид Брас, 

Огоҳлантириш: Марсело (57), Алекссандер (68), Жон Кеннеди (84).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" - жаҳон чемпиони!

89. ГООООООООЛЛЛЛ!! Альваресдан дубль! Дахшат! Хулиан барча турнирлар бош совринини ютмоқда!

79. ЗАРБААААА!! Жон Кенеди бир неча рақибини ортда қолдириб, 20 метрлардан Эдерсон дарвозасини нишонга олди. Бразилияликнинг зарбасини бразилиялик посбон қайтариб юборди.

75. Жароҳат олган Родри алмаштирилди.

72. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Фоден зўр вазиятдан идеал тарзда фойдаланди!


70. Родри тиббий ёрдам олди ва майдонни тарк этди ва ўйинга қайтди.

68. УХХХХХ!! Родри жароҳат олди. Алекссандерга сариқ.

65. Лима "Сити" жарима майдончасига ёриб кирди. Бироқ унинг зарба беришига йўл қўйишмади.

62. УХХХХХ! Ковачичнинг узатмасидан кейин Диаш боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

57. Марсело огоҳлантирилди.

52. ЗАРБААААА!! Ҳисоб йириклашиши мумкин бўлганди. Бунга Фабио йўл қўймади.

47. "Сити" иккинчи бўлимни ҳам биринчисидаги каби гол билан бошлаши мумкин эди. Лекин бу сафар дабл сейви билан Фабио "йўқ" деди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди, танаффус!

Шок хабар. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди)

42. ЗАРБАААААА!! Грилишнинг зарбасини Фабио қайтаришга муваффақ бўлди.

40. УХХХХХ!! Эдерсондан зўр сейв кўрдик! Бурчакдан узатилган тўпга Ариас боши билан зарба йўллади. Эдерсон тўпни қайтариб юборди.

38. Ўйин темпи тушиб кетди. "Сити" тўпни эгаллаб олган ва рақибларига бергиси келмаяпти.

33. Томонлар томоқни хўллаб олишди. Ташқарида Холанднинг кайфияти ажойиб.

27. ГОООООООЛЛЛЛ!!!  Фоденнинг йўллаган зарбаси Нинога тегиб, дарвозага кириб кетди.

26. "Шаҳарликлар" доимгидек ҳужумда. Грилишнинг ҳаволатиб узатмасини Марсело қайтариб юборди.

22. "Сити" ҳужумга ўтди. Грилиш жарима ишлаб олди.

18. "Флуминенсе" посбони пас ўйнаш бўйича "Сити" футболчиларидан қолишмаяпти. Исталган пайтда "риск" қилмоқда.

16. УХХХХХХ!! "Флуминенсе" аввалига пенальтига эга бўлди, кейинчалик оффсайд қайд этилди. ВАР ишга тушди ва оффсайд тасдиқланди.

11. "Сити" ҳам шундай қилди. Бироқ ўз услубини ўхшата олмади. Лекин "Флуминенсе" ҳужумни хавфлилаштира олмади.

8. Қойил. "Флуминенсе" ўз жарима майдончаси ичида "Сити" прессингидан чиқиб кетишга қийналди. Лекин фақатгина кичик паслар орқали таъқибдан чиқиб кета олди.

6. "Флуминенсе" 3 қаватли ҳимоя ташкил қилди. "Сити" эса гол уриб олгани учун шошилаётгани йўқ.

4. "Сити" яна ҳужумда. Қанотдан узатилган тўп рикошет ҳосил қилди ва дарвозабон қўлларига бориб тушди.

1. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! 42-сониядаёқ ҳисоб очилди! Дарвоза устунига тегиб қайтган тўпни Хулиан Альварес кўкраги билан дарвозага киритди!

1. Учрашув бошланди!

- Учрашув старти учун барча нарса шай!

- Ажойиб ташкилотчилик! Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Баҳс стартига оз вақт қолмоқда!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика