Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал Ҳилол" БАА клубини тор-мор келтирди, кейинги рақиб — "Челси"

Sherzod Nurmatov
6 фев 2022, 23:55
Мусобақа чорак финали доирасидаги "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) – "Ал Жазира" (БАА) учрашуви ниҳоясига етди.

Саудия Арабистони клуби Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси дарвозасига 6 та тўп йўллади ва қийинчиликсиз ярим финалга чиқди. 

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати

1/4 финал

"Ал Ҳилол" – "Ал Жазира" 6:1

Голлар: Игало 36', Перейра 40', Каноо 57', Ал Довсари 77', Марега 88', Каррильо 90+2' – Диаби 14'

Энди "Ал Ҳилол"нинг ярим финалдаги рақиби Лондоннинг "Челси" клуби бўлади. Учрашув 9 февраль кунига белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›